• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 3 октябр 09:28

Ўзбекистонда бир ойда табиатга 46,7 миллиард сўм зарар етказилди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари экологлар билан ҳамкорликда 116 та қонунбузарлик ҳолатини аниқлади.

216
0
Экология вазирлиги

Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизматининг хабар беришича, сентябрь ойида ўтказилган 116 та рейд давомида 39 та ноқонуний қум ва шағал қазиб олиш, 36 та дарахт кесиш, 15 та ноқонуний балиқ овлаш, 6 та қурол сақлаш ва браконьерлик, шунингдек, 20 та атроф-муҳитни ифлослантириш ҳолати қайд этилган.

Масалан, Тошкент вилоятининг Бука туманида Окқўрғон туманида яшовчи уч киши электр токи ёрдамида Сирдарёдан жами 19 дона, улардан биттаси  Қизил китобга киритилган туркистон мўйловдори балиқларини овлаган. Натижада табиатга 622,1 миллион сўм зарар етказилган.

Маълум бўлишича, ҳуқуқбузарлардан бири бундан олдин ҳам шундай қонунбузарликка қўл урган — 2025 йил июн ойида унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, 286 миллион сўм жарима тайинланган.

Яна бир ҳолатда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 500 килограммдан зиёд вобла ва судак балиғи ташилаётган автомобилни тўхтатишган. Улар қиймати 311 миллион сўмга баҳоланган.

Шунингдек, Навоий ва Жиззах вилоятларида ҳам ноқонуний қум ва шағал қазиб олиш ҳолатлари аниқланган. Хусусан, Нураталик тадбиркор ноқонуний қум қазиб олиш орқали табиатга 11 миллиард сўм зарар етказган, Бахмал туманидаги икки тадбиркор эса шағал қазиб олиш орқали 33 миллиард сўм зарар келтирган.

Айни пайтда аниқланган ҳолатлар бўйича дастлабки текширув ишлари олиб борилмоқда.

216
0

Изоҳ