• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 3 октябр 11:01

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати 27 даражагача кўтарилади

Синоптиклар дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

225
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кун давомида республиканинг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 

Ҳаво ҳарорати 18-23 даража атрофида, жанубда 25-27 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кундуз кунлари 20-25 даража бўлади. Фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади.

Бугун кундузи чўл ҳудудларда, 4-5 октябрда кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат 3 октябрда 20-22 даража, 4 октябрда кечаси 10-12 даража, кундузи 23-25 даража, 5 октябрда кечаси 10-12 даража, кундузи 21-23 даража бўлади.

225
0

Изоҳ