• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 14 ноябр 13:54

Тошкентда қурилишни келишиш бўйича аризалар ЯИДХП орқали автоматик равишда бош режага мувофиқлиги текширилади

Аризалар "Шаффоф қурилиш" тизими орқали автоматик равишда бош режа нормаларига мувофиқлиги текширилади. Ариза талабларга жавоб берсагина кейинги босқичга ўтади.

176
0
UzNews.uz

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида my.gov.uz (ЯИДХП) Тошкент шаҳри бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш хизмати жорий этилди.

Эндиликда буюртмачилар лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун my.gov.uz портали орқали ариза беришда қўшимча равишда қуйидаги маълумотларни кўрсатишлари керак:

• бинолар сони;
• қаватлар сони;
• қурилиш майдони;
• умумий майдон.

Киритилган маълумотлар Шаффоф қурилиш миллий ахборот тизими орқали Тошкент шаҳри бош режасининг шаҳарсозлик нормалари билан инсон омилисиз автоматик тарзда таққосланади.

Агар кўрсаткичлар Тошкент шаҳрининг бош режаси талабларига мос келса, ариза кейинги босқичга ўтади. Агар йўқ бўлса, у жўнатилмайди ва фойдаланувчи бу ҳақда хабарнома олади.

Хизмат нархи БҲМнинг 0,45 баравари (185 400 сўм). Хизмат 14 иш куни давомида кўрсатилади.

Ушбу хизмат ер участкаси майдонининг ўлчамидан қатъи назар, барча турдаги бинолар, иншоотлар, якка тартибдаги уй-жойлар, кўп квартирали уйлар, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимлари, гидротехника иншоотлари ва бошқа объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиш учун қўлланилади.

176
0

Изоҳ