• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат 14 ноябр 17:13

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев Ўзбекистонга келди - фото

"Тошкент - Ҳумо" ("Шарқий") аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

376
0
president.uz

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан бугун, 14 ноябрь куни давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул ротаси саф тортди. Қозоғистон Президентини давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

"Тошкент - Ҳумо" ("Шарқий") халқаро аэропортида икки давлат раҳбарларининг суҳбати бўлиб ўтди. Етакчилар Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Ташриф дастурига мувофиқ, эртага, 15 ноябрь куни олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Саммит доирасида кенг кўламли қўшма кооперация лойиҳалари бошланиши, шунингдек, икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.

376
0

Изоҳ