• 11 980 сўм
    -41.58
  • 13 901 сўм
    -77.1
  • 168 сўм
    -2.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 980 сўм
    -41.58
  • 13 901 сўм
    -77.1
  • 168 сўм
    -2.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 12 май 20:17

Тошкент вилоятида ҳайдовчи икки нафар 9 яшар қизларни уриб юборди

“Пешеход”дан ўтаётган қизалоқлардан бири ҳалок бўлди. Иккинчиси касалхонага ётқизилган.

483
0
uznews.uz

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, бугун, 12 май куни соат тахминан 14:00 ларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри А.Темур кўчасида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган фуқаро C.Д. пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 2 нафар 2017 йилда туғилган пиёдаларни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳодиса натижасида пиёдаларнинг бири олган тан жароҳатлари оқибатида касалхонада вафот этган.

Яна бир нафари касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи мазкур ишга жалб қилинган ҳолда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

483
0

Изоҳ