Наманган вилояти "Жамоа бўлиб бир ой давомида энг кўп экилган гуллар" йўналишида Guinness рекордини ўрнатди. Бу ҳақда фестивалнинг тантанали очилиш маросимида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ўтган йили фестивалга тайёргарлик доирасида вилоят бўйича 100 миллион туп гул кўчати экилган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич 150 миллион тупга етказилди. Тантанали маросимда Guinness вакили Шейда Субаси махсус сертификатни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга топширди.
Изоҳ