Излаш
RUUZ

Жамият

“Замин” жамғармаси пул тақсимоти ҳақидаги маълумотни рад этди

Биринчи хоним номидан ўзбекистонликларга 70 минг долларгача маблағ берилгани ҳақидаги маълумотлар ёлғон.

304views0replies
0

t.me/antifake_uz

Интернетда “Замин” жамғармаси васийлик кенгаши раиси Зироатхон Мирзиёева топшириғига кўра хайрия ишлари, маблағ тақсимоти ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда. 
Хусусан, хабарда юз нафар фуқарога 10 000 дан 70 000 долларгача маблағ тақсимланиши ҳақида сўз боради. Бир неча соат ичида ушбу нашр деярли 2 минг шарҳ тўплади, 1600 дан ортиқ фойдаланувчи постни баҳам кўрди.
“Замин” жамғармаси бу маълумотни рад этди.
“Ушбу хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди, биз ватандошларни бундай сохта маълумотларга ишонмасликка чақирамиз”, — дейилади Фонд хабарида.
304views0replies
0

Изоҳлар