Излаш
RUUZ

Жамият

Президент Ўзбекистон металлургия комбинатидаги 670 млн евродан ортиқ лойиҳалар билан танишди

Шавкат Мирзиёев аҳоли турмуш шароити, ишлаб чиқариш объектлари фаолияти билан танишиш мақсадида Бекобод шаҳрига келди.

237views0replies
0

president.uz

Бугун, 12 август куни Шавкат Мирзиёев 5 миллион долларлик навли прокат мажмуаси лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, заводга хориждан термо-мустаҳкамлаш линияси келтирилиб, жорий йил февралда ишга туширилди. Бу орқали йилига 500 минг тонна A500-A800 маркали арматура ишлаб чиқариш қуввати яратилди.
Термо-мустаҳкамлаш жараёнида кимёвий моддалар тежалгани ҳисобига арматура таннархи камайган. Йилига 300 миллион долларлик импорт ўрнини тўлдириш ҳисоб-китоб қилинган.
Шунингдек, президент комбинатдаги яна бир муҳим лойиҳа - Қуюв прокат мажмуасининг қурилиш майдони билан танишди.
672 миллион евролик ушбу лойиҳа натижасида йилига 1 миллион тонна пўлат листлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мазкур лойиҳа ишга тушгач, комбинат қувватлари 2 бараварга ошади.
Бугунги кунда мажмуа учун темир йўл ва автомобиль йўли қурилиши якунланиб, темир-бетон конструкциялари ўрнатилмоқда. Италиянинг Danieli компанияси томонидан зарур ускуналар келтирилмоқда. Уни 2024 йилда ишга тушириш режалаштирилган.
"Ўз вақтида бу комбинат учун 800-900 минг тонна иккиламчи қора металлни қайта ишлаш етарли эди. Лекин бугунги кунда иқтисодиётимизда қора металлга бўлган талаб 4 миллион тонна. Унинг ҳам 50 фоизи импорт ҳисобидан қопланмоқда. Шунинг учун бу корхонани тезроқ ишга туширсак, иқтисодиётимизга катта манфаат беради", - деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари ушбу лойиҳада иштирок этаётган Туркиянинг Renaissance Heavy Industries ва Италиянинг Danieli компаниялари раҳбарлари билан ҳам суҳбатлашди.
237views0replies
0

Изоҳлар