Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонда декабрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзгидромет 2022 йил қишнинг илк ойида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

499views0replies
0

UzNews.uz

1 декабрдан ҳароратнинг пасайиши бошланди ва 3-5-декабрга келиб республика ҳудудининг катта қисмида термометр устуни кечалари -7…-4 даражагача, кундуз кунлари 0…+3 даражагача, баъзи жойларда -2...-1 даражагача, шимолда кечалари -13…-10 даражагача, кундуз кунлари -7…-4 даражагача пасаяди
Ҳатто республиканинг энг жанубий қисмида ҳам совуқ бўлади, ҳарорат кечалари -2…0 даражагача, кундуз кунлари +3…+6 даражагача пасаяди.
Совуқ об-ҳаво деярли декабр ойининг биринчи ўн кунлиги охиригача сақланиб туради.
Республика бўйича 5 декабргача қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 5-10 декабрь кунлари даврида республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудлари бўйича айрим кунларда қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Декабрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида меъёрий қийматларга яқин бўлган фонда ҳаво ҳарорати кечалари +2…+7 даражадан -7…-2 даражагача, кундуз кунлари +10…+15 даражадан, -7…-2 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
499views0replies
0

Изоҳлар