Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сурхондарёда "Жигули” ҳайдовчиси 30 бош қўйни уриб юборди — видео

Қўйлар нобуд бўлган. Вилоят ИИБ ҳолат тафсилотларини маълум қилди.

530views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Сурхондарёда автомобиль қўйларни уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 30 ноябрь куни 05:30 ларда 102 қисқа рақами орқали келиб тушган.
Унга кўра, Сариосиё тумани М41 автомобиль йўлининг 1460 км “Шаҳриобод” маҳалласи ҳудудида 1980 йилда туғилган Р.К. бошқарувида бўлган "Жигули ВАЗ-2106" билан “Денов-Чегара” йўналиши бўйлаб бошқариш вақтида, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган “Назарсой” фермер хўжалигига тегишли 763 бош қўйларнинг 30 тасини уриб юборган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ЙҲХГ масьул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
530views0replies
0

Изоҳлар