Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида келин қайнонасини 20 маротаба пичоқлади

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

955views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент вилоятида қайнона ўз келини томонидан яшаш хонадонида пичоқланди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.
Аниқланишича, тунги соат 03:00 атрофида келин қайнонаси ухлаётган хонага кириб, унга 20 маротаба пичоқ урган.
"Менга 20 маротабадан кўп пичоқ урди, агар уйғонмаганимда аниқ мени ўлдириб кетарди. Ҳозир битта қўлим умуман ишламаяпти, лекин келиним ҳали ҳам озодликда" — дейди жабрланувчи қайнона.
Оила-аъзоларининг сўзларига кўра, келин руҳий соғлом бўлган. Мазкур ҳолатга келин ва қайнона ўртасидаги низоли ҳолатлар сабаб бўлган. Аввалроқ, келин қизлик хонадонига кетиб қолган ва 30 октябрда бувиси қайтариб келинлик уйига олиб келган. Қудасига эса ўзини ва ўғлини айтганини қилмаётганлигини, қизини 1 ойга олиб кетиб уй-ишларини ўргатишини айтган.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 109-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
955views0replies
0

Изоҳлар