• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 15 октября 2020

Светофорда тўхтаб ҳаракатланган ҳайдовчи пиёдани кўрмай уриб юборди — видео

Юк автомашинаси ҳайдовчиси светофорда тўхтаб, яшил чироқда ҳаракатланган вақтида пиёдани кўрмай ЙТҲ содир этди.

1758
0
Скриншот

Жорий йилнинг 12 октябрь куни соат 14:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Ж.Б. бошқарувидаги Man TGS 40.400 русумли юк автомашинасида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб, яшил чироғида ҳаракатланган вақтида, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига, белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда 1965 йилда туғилган Г.А.ни уриб юборган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Натижада, пиёда 55 ёшли Г.А. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1758
0