• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 19 мая 2025

Ўзбекистоннинг Норвегиягадаги янги элчиси тайинланди

Раҳматулла Нуримбетов Норвегияга қироли Харальд V'га ишонч ёрлиқларини топширди.

1777
0
"Дунё" АА

Ўзбекистоннинг Норвегияга янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида жойлашган) Раҳматулла Нуримбетов 15 май куни ушбу мамлакат қироли Харальд V'га ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА. 

Маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, технологик ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон–Норвегия муносабатларининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш, "яшил" энергияни ривожлантириш, қашшоқликни камайтириш, аёллар ва ёшларнинг жамиятдаги ролини ошириш каби муҳим йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Норвегия ўрасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 10 июнда ўрнатилган. Раҳматулла Нуримбетов 2024 йил 15 октябрь куни Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси сифатида Стокгольм шаҳрига борди ва 4 декабрь куни Қирол Карл XVI Густавга ишонч ёрлиқларини топширди.

1777
0

Комментарии