• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 22 мая 2025

Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади

2025–2026 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

1062
0
UzNews.uz

“2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон миллий стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

2025–2030 йилларда Ўзбекистонда болалар саратонига қарши курашишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

— болалар саратонини эрта босқичларда аниқлаш ҳолатлари улушини 65 фоизгача ошириш;
— онкологик ва онкогематологик касалликларга чалинган болаларнинг 1 йиллик яшовчанлигини 34 фоиздан 90 фоизгача, 5 йиллик яшовчанлигини эса камида 60 фоизгача ошириш;
— саратон касаллигига чалинган болаларни 100 фоиз ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан қамраб олиш.

2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегияси (Стратегия) ишлаб чиқилган.

Фармон билан 2025–2026 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Стратегияни жорий этиш лойиҳаси 2025–2026 йилларда Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманидаги тиббиёт муассасалари базасида амалга оширилади ҳамда келгусида зарур шарт-шароитлар яратилишига қараб мамлакатнинг бошқа ҳудудларига параллел равишда кенгайтирилади.

1062
0

Комментарии