• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 июня 2025

Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна гуманитар ёрдам жўнатди

Қурбон ҳайити муносабати билан Афғонистон халқига озиқ-овқат маҳсулотларини ўз ичига олган инсонпарварлик юки юборилди.

756
0
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқлари билан ўзбек халқининг бағрикенглик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида "Қурбон ҳайити" (Эид ал-Адҳа) муносабати билан Афғонистон аҳолисига 183 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юклари Балх вилоятига етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Инсонпарварлик юклари Ҳайратон шаҳридаги "Астрас" компанияси ҳудудида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис, шунингдек, икки томон расмийлари иштирокида топширилди.

"Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган. Афғонистон расмийлари Ўзбекистон Президенти ва халқига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, Қурбон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллашди", - дейилади хабарда.

756
0

Комментарии