• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 10 июня 2025

Бухорода 2 ёшли бола иккита тангани ютиб юборди

Қоракўл шифокорлари боланинг юқори қизилўнгачига тиқилиб қолган танларни олиб ташлашди ва болани ҳаётини сақлаб қолишди.

1206
0
ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, 2023 йилда туғилган Ғиёсов Мироншох исмли чақалоқ юқори қизилўнгач тораймасида ёт жисм қолиб кетгани сабабли шошилинч қабулхона бўлимига олиб келинди. Бу ҳолат эътиборсизлик оқибатида юзага келган. 

Дам олиш кунига тўғри келганига қарамасдан, навбатчиликда бўлган юқори малакали шифокорлар жамоаси тезкор тиббий ёрдам кўрсатди. Замонавий тиббий ускуналар ёрдамида юқори технологик, кам инвазив жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди ва болакай ҳаёти сақлаб қолинди.

Айни пайтда беморнинг аҳволи барқарор, шифокорлар назорати остида қониқарли ҳолатда.

1206
0

Комментарии