• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 14 июня 2025

Сурхондарёда фуқаронинг машинасидан 50 кг "опий" моддаси топилди (видео)

Ушбу гиёҳвандлик моддаси Тожикистондан олиб келинган бўлган.

679
0

ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшовчи фуқаро 49 кг 599 гр "опий" моддасини ўзининг бошқарувида бўлган ДАФ русумли юк автомашинасининг юкхонасидаги хуфиёна жойга яширган ҳолда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманига олиб келган вақтида ашёвий далиллар ушланди.

Терговга қадар, текширув давомида Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган мазкур гиёҳвандлик воситаси келгусида Хоразм вилояти ҳудудида сотилиши режалаштирилганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 28,246-моддасининг 2-қисми ва 273-моддасининг 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Шунингдек, тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


679
0

Комментарии