• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 18 июня 2025

Самарқандда суд раиси ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди — видео

Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси “КамАЗ" ва Nexia-3 ўртасидаги ЙТҲ қурбони бўлди.

1276
0
UzNews.uz коллажи

Судьялар олий кенгаши Матбуот хизмати хабарига кўра, 2025 йил 17 июнь куни соат 20:30 ларда Ургут тумани Боғишамол маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 61 км.да “Камаз- 53212” русумли юк автомашинаси ва Nexia-3 русумли енгил автомашина тўқнашуви натижасида ЙТҲ содир бўлган. 

ЙТҲ оқибатида, Nexia-3да бўлган фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т. Рустамов (1986 йилда туғилган) тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ургут туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1276
0

Комментарии