• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 18 июня 2025

Ўзбекистонликлар солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақидаги хабарлар учун 14,5 млрд сўм ишлаб топди

Солиқ иловаси орқали 45 мингдан ортиқ мурожаатлар қайд этилган бўлиб, уларнинг аксарияти чек бермаслик билан боғлиқ. 20 мингта ҳолатда аризачилар пул мукофоти олишди.

930
0
Sputnik

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 45 496 та мурожаат келиб тушган.

Шундан:

— 40 903 таси харид чеки бермаслик;
— 1 559 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик
— 113 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
— 2 921 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатларнинг 21 510 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган.

Мурожаатлар асосида 18 140 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,1% ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 20 358 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20%) 14,5 млрд сўм мукофот тўланган.

930
0

Комментарии