• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 октября 2020

Академик лицейларда анъанавий дарслар бошланади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қачондан бошлаб академик лицейларда анъанавий дарслар бошланишини маълум қилди.

1348
0
Yandex

Жорий йилнинг 15 октябридан олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларда 2020-2021 ўқув йили анъанавий тарзда бошланади, дея хабар берди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.  

Бунда СанПиН талаблари бажарилган тақдирда ва ота-оналар ҳамда депутатлардан ижобий хулоса берилгандан сўнг академик лицейларда ўқув жараёнини бошлашга тайёрлиги ҳақида ҳудудий ишчи гуруҳларнинг хулосаси олинади. 

Янги ўқув йилини анъанавий тарзда бошлашга тайёр бўлган академик лицейларда ўқув жараёнини бошлаш масаласи туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгаши муҳокамасидан ўтказилади. 

Шунингдек, ўқув жараёнларини бошлаш муддати ва шаклини белгилаш мақсадида ота-оналарнинг фикрини ўрганиш бўйича сўровномалар ўтказилади. 

Таълим муассасасига ўқувчиларнинг анъанавий тарзда келиб ўқишлари мажбурий ҳисобланмайди.

Карантин талабларидан келиб чиқиб, таълим муассасаларида ўқувчилар турар жойлари ҳамда ошхона/буфетлар фаолият юритмайди.

Аввалроқ, умумтаълим мактабларида янги 2020/2021 ўқув йили 14 сентябрдан бошланганди

1348
0