• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 2 июля 2025

Озарбайжонда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди — фото

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев самимий кутиб олди.

1264
0
prezident.uz

"Загулба" қароргоҳида Озарбайжонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар қилди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев самимий кутиб олди. Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтди.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг тор доирадаги учрашуви бошланди.

1264
0

Комментарии