• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 октября 2020

Коллеж ва техникумларда контракт нархлари маълум қилинди

Аввалроқ коллеж ва техникумлар учун ҳужжатлар қабули 2020 йил 20 октябрга (шу куни ҳам) қадар узайтирилгани маълум қилинган эди.

1815
0
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб коллежлар ва техникумларда тайёрлов йўналишлари кесимида тўлов-контракт асосида бир ўқувчини ўқитиш қиймати микдорлари тасдиқланди.

Унга кўра, 

–  Соғлиқни сақлаш, Педагогика, Бизнес ва бошқарув, Санъат, Ижтимоий таъминот, Хизмат кўрсатиш, Журналистика ва ижтимоий ахборот йўналишлари учун – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6,2 баробарида;

–  Табиий фанлар, Транспорт, Муҳандислик иши, Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, Компьютер технологялари ва информатика, Гуманитар фанлар (телевидение йўналиши) йўналишлари – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6,0 баробарида;

–  Қишлоқ хўжалиги ирригацияси ва мелиорацияси, Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, Ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари, Архитектура ва қурилиш, Ҳаётий фаолият хафвсизлиги, Қишлоқ хўжалиги техникаси, Ветиринария, Атроф муҳит муҳофазаси йўналишлари – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,8 баробарида.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари оширилганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари навбатдаги ўқув семестри бошида мос равишда оширилади.

Маълумот, учун, коллеж ва техникумларда:

– давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқитилади;

– умумий ўрта маълумотга (11-синф) эга бўлганлар ҳужжат топширишлари мумкин;

– битирувчиларга диплом берилади;

– янги ўқув йили учун коллежларга 77 мингдан ортиқ (давлат гранти - 12 762 та), техникумларга  68 мингдан ортиқ (давлат гранти – 9199 та) ўқувчи  қабул қилинади;

– ўқитиш муддати: касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда   коллежларда 2 йилгача, техникумларда 2 йилдан кам бўлмаган муддат;

– ҳужжатлар қабули 2020 йил 20 октябрга (шу куни ҳам) қадар узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 9 октябрь ҳолатига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) – 679 330 сўмни ташкил этмоқда.

1815
0