• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 22 июля 2025

РШТЁИМ Тошкент вилоят филиалида бемор аёлга тегажоғлик қилган шифокор қамалди

43 ёшли шифокор бемор аёлни кўрикдан ўтказиш мақсадида кириб, унинг турли жойларидан ушлаб, ўпган.

1705
0
UzNews.uz

2025 йил 17 июль куни соат 19:00 ларда ҳуқуқбузар З.Т. Тошкент шаҳар Сирғали тумани Хонобод кўчаси 5-уйда жойлашган РШТЁИМ Тошкент вилоят филиалида бемор С.А. хонасига кўрикдан ўтказиш мақсадида кириб, кўкракларидан ушлаб, ўпиб, жинсий аъзосини қўллари билан ушлаб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилганлиги сабабли, С.А. ИИОга мурожаат қилган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, қилмишининг оқибатларини тушуниб етганлигини, С.А.дан ҳамда онасидан узр сўраганлигини баён қилиб, кўрсатув берган.

Суд қарори билан ҳуқуқбузар МЖтКнинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

1705
0

Комментарии