• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 25 июля 2025

Самарқандда амалдор видеоселектор вақтида тиззасида ўтирган ходимани қучоқлаб олди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

3107
0
Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда видеоселектор йиғилишидан скриншоти тарқалган эди, унда амалдор тиззасида ўтирган ходимани қучоқлаб олганини кўриш мумкин.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат ўрганилган ва хабарларда тилга олинган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Маълум бўлишича, ушбу мансабдор шахс 2023 йил декабрь ойидан буён Каттақўрғон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида ҳам Андижонда шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Д.У. ва унинг ўринбосари С.Б. иш жойида наркотик модда истеъмол қилгани учун ишдан бўшатилганди.

3107
0

Комментарии