• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 25 июля 2025

Тошкентда ичимлик сувини ҳисоблашда янги рақамли технологиялар жорий этилмоқда

Эндиликда аҳоли хонадонларига "ақлли" сув ҳисоблагичлари ўрнатилади.

1452
0
Видеодан кадр

Ўзсувтаъминот Матбуот хизмати хабарига кўра, эски турдаги ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини ўз вақтида маълумотлар базасига топширилмаслиги тўловларда тушунмовчилик ва кечикишларга сабаб бўлаётган эди. 

Янги смарт-ҳисоблагичлар эса:

— сув истеъмоли ва босимини аниқлик билан ўлчайди;
— носозликлар ва ташқи аралашувларни аниқлайди;
— барча маълумотларни масофадан узатади.

Дастлабки синовлар Шайхонтоҳур туманининг айрим ҳудудларида муваффақиятли ўтказилди. Эндиликда эски ҳисоблагичларни смарт-ҳисоблагичларга алмаштириш ишлари жорий йилнинг учинчи чорагидан бошлаб белгиланган режа асосида Янгиҳаёт туманидан бошланади.

Ҳисоблагичлар аҳоли хонадонларига мутлақо бепул ўрнатилади.

Янги тизим нафақат хизмат кўрсатиш сифатини оширади, балки ҳисоб-китобларда аниқ ва шаффоф ёндашувни таъминлайди.

1452
0

Комментарии