• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 29 июля 2025

Наманганда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси $10 минг пора билан ушланди

У суд тизимидаги танишлари орқали 8 йилга қамалган маҳкумнинг ишини судда қайта кўриб чиқиш ва қамоқ жазоси билан боғлиқ бўлган жазони тайинланишини ваъда қилган.

743
0
Видеодан кадр

Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси суд тизимидаги танишлари орқали шу йилнинг январь ойида 8 йилга қамалган маҳкумнинг ишини судда қайта кўриб чиқиш ва қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазони тайинлаш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бош мутахассис олдиндан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, мазкур мутахассис фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун муқаддам бир неча маротаба судланган.

743
0

Комментарии