• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 29 сентября 2025

Собиқ бош вазир ўринбосари, вазир ва президент маслаҳатчиси Исмоил Жўрабеков вафот этди

Ўз вақтида Исмоил Жўрабеков Ўзбекистон Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигини бошқарган, бош вазирнинг биринчи ўринбосари, президент маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

1391
0
islomkarimov.uz

Ўзбекистоннинг таниқли давлат ва жамоат арбоби Жўрабеков Исмоил Ҳакимович 94 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати.

Исмоил Жўрабеков 1931 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1955 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган.

Ўз вақтида Ўзбекистон мелиорация ва сув хўжалиги вазири, Вазирлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, бош вазирнинг биринчи ўринбосари, президент маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган. 2021 йилдан буён Сув хўжалиги вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Исмоил Жўрабеков "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор" фахрий унвони (1981), "Меҳнат шуҳрати" ордени (1992), "Эл-юрт ҳурмати" ордени (1994), "Буюк хизматлари учун" ордени (1996), "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи" фахрий унвони (1998), "Дўстлик" ордени (2017) ҳамда "Фидокорона хизматлари учун" ордени (2021) билан мукофотланган.

2021 йилда "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик медали билан ҳам тақдирланган.

1391
0

Комментарии