• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 1 октября 2025

Ўзбекистонда туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади

2026 йил охирига қадар 32 та туман ва шаҳарда бошқарувнинг янги тартиби жорий этилади.

681
0
miit.uz / Иллюстрация

Туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятини такомиллаштиришга доир Ўзбекистон Президенти Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг сонини 4 нафар этиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Бугунги кунда туман ҳокимларининг 6 нафар ўринбосари бор. 

Фармон лойиҳасига кўра, 2026 йил охирига қадар 32 та туман ва шаҳарда бошқарувнинг янги тартиби жорий этилади

Унда 9 та вазирлик ва идоранинг ҳудудий бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади. Жумладан:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги;
Маданият вазирлиги;
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;
Ёшлар ишлари агентлиги.

Шу билан ҳокимлар ушбу тузилмаларга тўлиқ раҳбарлик қилиб, штат бирликларини мустақил белгилайди, кадрларни тайинлайди ва озод этади, рағбат ёки интизом чораларини қўллай олади.

681
0

Комментарии