• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 13 октября 2025

Ҳафта давомида Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади — Ўзгидромет

Синоптиклар янги ҳафтада кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

741
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади, фақат энг чекка шимолий ҳудудларда 14 октябрь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Ҳарорат фони кечалари 10-13 даража атрофида, баъзи жойларда 15 даражагача, кундуз кунлари 25-28 даража, жанубда 30-33 даражагача бўлади, бу ўртача иқлим меъёридан юқоридир.

13-14 октябрь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечаси 10-13 , кундузи 25-28 даража бўлади.

741
0

Комментарии