• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 1 октября 2020

Путин, Трамп ва Макрон Тоғли Қорабоғдаги вазиятга оид қўшма баёнот берди

Давлат раҳбарлари минтақадаги кескинликни қатъиян қоралашди ва томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиришди.

1522
0
Арманистон Мудофаа вазирлиги

Россия, АҚШ ва Франция президентлари Владимир Путин, Дональд Трамп ва Эммануэль Макрон Тоғли Қорабоғдаги вазиятга оид қўшма баёнот берди.  

Давлат раҳбарлари минтақадаги кескинликни қатъиян қоралашган ва томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиришган.

«Биз иштирок этаётган томонларнинг қуролли кучлари ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирамиз. Шунингдек, биз Арманистон ва Озарбайжон раҳбарларини зудлик билан виждонан ва дастлабки шартларни илгари сурмасдан ЕХҲТнинг Минск гуруҳи ҳамраислари кўмагида ҳал қилиш бўйича музокараларни тиклашга чақирамиз», дейилади баёнотда.

Аввалроқ, Ўзбекистон ҳам томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда дипломатик музокараларни бошлашга чақирганди.  

1522
0