• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 22 октября 2025

ЮНЕСКО штаб-квартирасида “Ўзбекистон: барҳаёт мерос” фотокўргазмаси намойиш этилди

Ўзбекистоннинг маданий меросини акс эттирувчи деярли 100 та суратдан иборат экспозиция ЮНЕСКОнинг илк бор Самарқандда бўлиб ўтадиган Бош конференциясига бағишланган.

538
0

ЮНЕСКО ва Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Париждаги ЮНЕСКО штаб-квартирасида “Ўзбекистон: барҳаёт мерос” номли фотокўргазмани намойиш этди, деб хабар берди жамғарма матбуот хизмати.

Қайд этилишича, фотокўргазма бу йил кузда илк бор Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференциясига бағишланган.

Кўргазма муаллифи — машҳур фотограф Лазиз Ҳаманий. Унинг 97 та суратлари Ўзбекистоннинг маданий меросининг гўзаллиги ва ранг-баранглигини ифодалайди: Регистон гумбазлари, Бухоро мозаикалари, Хива қалъалари, Марғилон ипакбоплари, Риштон кулоллари ва Тошкент наққош усталарининг маҳорати акс этган.

«Ўзбекистоннинг маданий мероси — бу фақат ўтмиш хотираси эмас, балки бугунги кун билан жонли мулоқотдир», — деди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умерова.

Кўргазма 2026 йил январь ойи бошигача ЮНЕСКО штаб-квартирасида ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади.

538
0

Комментарии