• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 октября 2025

Туркияда 5 нафар ўзбекистонлик аёллар 61 кг олтин билан қўлга олинди — видео

Улар олтинни гўшт майдалагич ва миксерлар ичига эҳтиёт қисмлар шаклида эритилиб жойлаштирилгани маълум бўлган.

1316
0

Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 5 нафар Ўзбекистон фуқаросини ноқонуний равишда олтин олиб ўтишга уриниб кўргани учун қўлга олди. Бу ҳақда Полиция бошқармаси хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, 3 нафар аёл ва 2 нафар эркакдан иборат гуруҳ Ўзбекистондан Истанбул орқали Каппадокия вилоятининг Невшехир аэропортига учиб келган. Текширув давомида уларнинг бағажларидан 61 килограмм 121 грамм олтин (тахминан $8 млн) аниқланган. 

Текширув давомида қимматбаҳо металл гўшт майдалагичлар ва миксерлар ичига эҳтиёт қисмлар шаклида эритилиб жойлаштирилгани маълум бўлган.

Терговга кўра, Невшехир вилояти полициясининг контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари гумондорлар ҳақида аввалдан маълумотга эга бўлган. Аэропортда уларни кутиб олиш учун келган шахс ҳам қўлга олинган.

Қўлга олинган шахслар ва топилган олтинлар мусодара қилиниб, гумондорлар суд органларига топширилган.

1316
0

Комментарии