• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 30 октября 2025

Ўзбекистонлик таэквондочи Нажмиддин Қосимхўжаев жаҳон чемпиони бўлди

Хитойда таэквондо бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

3204
0

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нажмиддин Қосимхўжаев (-74 кг) Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистонлик спортчи финал жангида жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби, Бразилия вакили Эдивал Понтесга қарши татамига чиқди. Шиддатли ва қизиқарли кечган баҳсда Н.Қосимҳожиев ғалаба қозониб, терма жамоага олтин медални келтирди.

Шу тариқа, Нажмиддин Қосимхўжаев фаолиятида илк бор жаҳон чемпионати совриндори бўлди ва дарҳол олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси Уси-2025 жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан якунлади.

3204
0

Комментарии