• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 31 октября 2025

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво совиб, бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

7333
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Республика шимолидаги айрим ҳудудларда Бухоро ва Навоий вилоятларида, кечаси Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республика жанубида ва Фарғона водийси вилоятларида  ёғингарчилик кутилмайди.

Шанба куни кечаси ва эрталаб Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва салқин об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорат 31 октябрь куни +20...+25 даража, шимолда +13...+18 даража бўлади. Дам олиш кунлари ҳарорат +15...+20 даражагача пасаяди.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 октябрь куни баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади. Бугун кечаси бироз ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорат +21...+23 даража  бўлади.

Шанба куни кечаси бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорат шанба куни +16...+18 даража, якшанба куни +18...+20 даража бўлади. Кечалари ҳарорат +8...+10 даража атрофида бўлади.

7333
0

Комментарии