• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 3 ноября 2025

Тошкент вилояти ва шаҳрида бугундан иситиш мавсуми бошланди

Пойтахтда марказлашган иссиқлик таъминоти ижтимоий объектларда 3 ноябрдан, турар жой объектларида эса 5 ноябрдан бошлаб йўлга қўйилади.

470
0
UzNews.uz

Метеорология хизмати маълумотларига мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминоти ижтимоий объектларда 2025 йил 3 ноябрдан, турар жой объектларида 5 ноябрдан бошлаб йўлга қўйилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

“Сизнинг турар-жойингизда ёки раҳбарлик қилаётган муассасангизда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирор-бир муаммо ва носозликларни аниқласангиз ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот, ХУЖМШ ва БСК раҳбарлари ёки мутасаддилари томонидан белгиланган ишларни тўлақонли амалга оширилмаётганлигининг гувоҳи бўлсангиз 1055 ёки 71 210-01-87 рақамларига ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга мурожаат қилишингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 3 ноябрдан бошлаб вилоят ҳудудида марказлашган иссиқлик таъминотини улашга рухсат этилди. https://t.me/toshvilpressa/56006

470
0

Комментарии