• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 18 ноября 2025

Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатини тарк этди

Жаҳон чемпионати 1/8 финал учрашувида Италия терма жамоасига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган терма жамоамиз турнирни тарк этди.

586
0
УФА

Қатарда ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финалида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Италияга қарши баҳс олиб борди ва 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Беллашувнинг дастлабки бўлимида италияликлар ташаббусга эга бўлди. Уларнинг фаол ўйини 19-дақиқада ўз самарасини берди — Томас Кампаниелло дарвозабон қайтарган тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни очди.

Иккинчи таймда ўйин кескинлашди ва кўпроқ тенг кураш билан кечди. 56-дақиқада Амирхон Муродов бурчак зарбасидан кейин аниқ зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди.

Бироқ ўйин тақдирини қисқа фурсатдаги хатолар ҳал қилди. 68- ва 70-дақиқаларда Италия жамоаси футболчилари — Кампаниелло ва Идрисса ҳимоядаги ноаниқликдан фойдаланиб, яна икки бор тўпни дарвозага йўллашди.

Ўзбекистон ўйин якунигача фаол ҳаракат қилди ва қўшимча вақтда Азизбек Эримбетов ҳисобни 2:3га етказди. Бироқ бу гол натижани ўзгартиришга етарли бўлмади.

Шу тариқа бош мураббий Ислом Исмоилов шогирдлари жаҳон чемпионатидаги иштирокини 1/8 финалда якунлади.

586
0

Комментарии