• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 3 декабря 2025

Йил бошидан бери Тошкентда 20 мингга яқин йўловчи автобусдан пул тўламасдан фойдаланган

Транспорт назорати инспекцияси ходимлари ҳар куни жамоат транспортида ҳақ тўламаган фуқароларга нисбатан 400 гача маъмурий баённомалар тузишмоқда.

412
0
UzNews.uz

Тошкентда жамоат транспортида ҳақ тўлаш бўйича назорат кучайтирилди. Сабаби – жорий йилнинг биринчи 11 ойида 19 500 дан ортиқ ҳақ тўланмаган ҳолатлар аниқланди. 

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, ушбу кўрсаткичлар тизимли назоратни кучайтириш ва йўловчилар ўртасида интизомни ошириш заруратини кўрсатмоқда.

Тошкент шаҳри жамоат транспортида йўл ҳақини ўз вақтида тўлашни таъминлашга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Рейдлар Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар йўловчи ташиш фаолиятини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимлари томонидан ўтказилмоқда.

Ушбу ташкилотларнинг ходимлари ҳақ тўламай йўлга чиққан йўловчиларга нисбатан 144-моддаси 5-қисми бўйича маъмурий баённомалар тузишмоқда. Ҳар куни инспекторлар ўртача 400 дан ортиқ баённома тузишади. Жарима миқдори 41 200 сўмни ташкил этади.

412
0

Комментарии