• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 29 декабря 2025

Икки вилоятда янги шаҳар ва туман ҳокимлари тайинланди

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ҳокимиятига аёл киши ҳоким этиб тайинланди. Шунингдек, Боёвут, Янги Наманган ва Уйчи туманлари ҳокимлари ўзгарди.

950
0
Коллаж UzNews.uz

Қамбарова Дилфуза Йигиталиевна Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар "Халқ банки" Сирдарё вилояти ҳудудий маркази Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳудудий маркази бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

У мазкур лавозимда Боёвут тумани ҳокими лавозимига тайинланган Ҳазратқулов Ниёз Намозбоевич ўрнини эгаллади.

Адҳам Жакбаралиевич Карабаев Наманган вилояти Янги Наманган тумани ҳокими бўлди. Тайинловга қадар "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган филиали бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокими лавозимини Абдуллаев Музаффар Абдуғаниевич эгаллади. Бунга қадар у вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

950
0

Комментарии