• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 17 февраля 09:41

Ҳилола Умарова мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари - педагогика университети ректори бўлди

Ҳилола Умарова Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу билан бирга, у Ўзбекистон Миллий педагогика университети ректори вазифасини бажаради.

1066
0
t.me/hilola_umarova

Президент қарори билан Ҳилола Умарова мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Куни кеча у Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик. У бу лавозимда 2025 йил июль ойидан буён ишлаб келаётган эди.

Бунгача Ҳилола Умарова 2023 йил охиридан 2025 йилгача Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимида ишлаган.

1066
0

Комментарии