• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 18 сентября 2020

Ўзгидромет ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди

Дам олиш кунлари республиканинг айрим туманларида ёмғир ёғиши ва тунги ҳарорат 8 даражагача тушиши кутилмоқда.

1280
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудуди Волгабўйидан келган антициклоннинг совуқ ва кам нам ҳавоси таъсирида бўлади.

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида айрим жойларга ёмғир ёғади.

Ҳарорат иқлимий меъёрлардан 7-9 даражага паст бўлиб, +20...+25 даражани ташкил қилади.

19 сентябрь куни совуқ оқим чекинади. Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тунда ва эрталаб Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади.

Ҳарорат кечаси антициклон таъсирида +8...+11 даражагача пасаяди, кундузи +24...+27 даража бўлади.

Якшанба куни Ўзбекистон бўйича ҳаво очиқ бўлади, ҳароратнинг кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари мамлакат шимолида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

1280
0