• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 марта 13:26

Ўзбекистон U18 терма жамоаси хоккей бўйича Жаҳон чемпионатида учинчи ғалабасини қўлга киритиб, биринчи ўринга кўтарилди

Хоккей бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U18) Гонконгда ўтаётган учинчи дивизион А гуруҳи Жаҳон чемпионатида учинчи ғалабасини қўлга киритди. Навбатдаги учрашувда ўзбекистонлик хоккейчилар биринчи ўрин учун курашдаги асосий рақиблардан бири — Туркия терма жамоасини мағлуб этди.

518
0
uznews.uz

Асосий вақт дуранг билан якунланди, ғолиб эса овертаймда аниқланди. Қўшимча вақтда Ўзбекистон терма жамоаси 7:6 ҳисобида ғалабани қўлга киритиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг биринчи учрашувида Ўзбекистон U18 терма жамоаси Гонконгни 6:2 ҳисобида мағлуб этган эди. Иккинчи турда эса ўзбекистонлик хоккейчилар Янги Зеландия жамоасини 13:2 ҳисобида йирик ҳисобда енгишди.

Кейинги ўйинни Ўзбекистон терма жамоаси 6 март куни Болгария жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 10:00 да бошланади. Турнирдаги сўнгги ўйинни ўзбекистонликлар 8 март куни Исроил терма жамоасига қарши ўтказади, бу баҳс ҳам соат 10:00 да старт олади.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон терма жамоаси 8 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда 6 очко билан Гонконг, учинчи ўринда эса 6 очко тўплаган Исроил жамоаси жойлашган.

518
0

Комментарии