• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 19 марта 16:17

Ижро ҳокимият органларида қоғозсиз иш юритиш жараёни жадаллаштирилади

Ҳар ойда 1 маротаба "Қоғозсиз бир кун" экоакцияси ташкил қилинади.

498
0
uznews.uz

"Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 июнга қадар:

Ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қути (контейнер)лари ташкил этилади ва уларни қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизими йўлга қўйилади;

Ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, қоғоз сарфи учун чекловлар жорий қилинади.

Шунингдек, 2026 йил 1 майдан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида:

Келгуси 5 йилда харажатлар сметасини тузишда қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари ҳар йили 15 фоизга камайтирилган ҳолда режалаштирилади;

Принтерлар марказлашган ҳолда умумий фойдаланиш тизимига ўтказилади. Ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона принтер ажратилади;

Ҳар ойда 1 маротаба "Қоғозсиз бир кун" экоакцияси ташкил қилинади.

Ушбу чора-тадбирлар идораларда ресурслардан самарали фойдаланиш, экологик тоза муҳитни таъминлаш ва рақамлаштириш жараёнини жадаллаштиришга хизмат қилади.

498
0

Комментарии