• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 30 марта 15:47

Жиззахда электр столбалари қулаши оқибатида сигирлар ҳалок бўлди

Аҳоли бироз муддат чироқсиз қолган. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

769
0
Ижтимоий тармоқлар

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фориш тумани “Гараша” қишлоғи ҳудудида электр таянчининг қулаши натижасида чорва моллари ток уриб, нобуд бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, ҳудуддаги сурункали ёмғир ва кучли шамол натижасида электр тармоғида носозлик юзага келган. Мазкур авариявий ҳолат туман электр таъминоти бўлими ходимлари томонидан тезкорлик билан бартараф этилиб, ҳозирда ҳудудда электр энергияси узатилиши тўлиқ тикланган. Шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида ушбу қишлоқда режали равишда янги темир-бетон устунлар ўрнатиш ва тармоқларни янгилаш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Фуқаро томонидан билдирилган 3 бош чорва молининг нобуд бўлиши билан боғлиқ моддий зарарни қоплаш масаласи амалдаги қонунчиликка мувофиқ, кўрилган ҳақиқий зарарни баҳолаш ва уни ундириш масалалари ваколатли суд органлари томонидан ҳал этилади.

Шу муносабат билан, мурожаат эгасига барча қонуний тартиб-тамойиллар ҳамда низони суд тартибида кўриб чиқиш ҳуқуқлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

769
0

Комментарии