• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 2 апреля 11:38

Россия томонида урушда ошпазлик қилиш учун борган ўзбекистонлик қамалди

Андижон вилоятида Россия ва Украина ўртасидаги қуролли тўқнашувларда иштирок этган ўзбекистонлик фуқарога нисбатан суд ҳукми чиқарилди.

861
0
Иллюстрация

Марҳамат туман суди қарорига кўра, 2000 йилда туғилган М.Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилди.

Тергов маълумотларига кўра, у 2022 йил октябрь ойида Россия Федерацияси қуролли кучлари билан шартнома тузиб, Луганск шаҳрида ҳарбий тайёргарликдан ўтган. Шундан сўнг у Россия томонида туриб, ҳарбий ҳаракатларда қатнашган.

Судда маълум бўлишича, айбланувчи аввал Россияга ишлаш мақсадида борган. Кейинчалик маълум шароитлар туфайли ҳарбий шартнома имзолашга мажбур бўлганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, у асосан ошхонада ишлаган ва қуролдан фойдаланмаган.

Суд унинг айбини тан олгани, пушаймонлиги ва муқаддам судланмаганини инобатга олиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўталади.

Шунингдек, суд қарори билан уни Ўзбекистонга этап қилиш учун сарфланган 19,3 млн сўмдан ортиқ маблағни ундириш белгиланди.

861
0

Комментарии