Оҳангарон тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари ХIII сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сессияда Абдуллаев Абдурасул Неъматович Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Абдурасул Абдуллаев 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида банк тизимида бир қатор вазифаларда ишлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – “Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директори вазифасида фаолият юритган.