• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 11 сентября 2020

Комилов ва Лавров Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифини муҳокама қилди

Ўзбекистона ва Россия ТИВ раҳбарлари Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи ва ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

1518
0
Россия ТИВ матбуот хизмати

10 сентябрь куни Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров ШҲТнинг ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида учрашув ўтказди.  

Унда президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга қиладиган давлат ташрифи доирасида имзоланадиган давлатлараро, ҳукуматлараро ҳужжатлар бўйича тайёргарлик масалалари кўриб чиқилган.

Шу муносабат билан жорий йилда Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг режалаштирилган 2-йиғилишига эътибор қаратилди.

Шунингдек, учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини фаоллаштириш бўйича амалий таклифларни кўриб чиқилди. Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки мамлакат ҳукуматлари томонидан пандемия шароитида ушбу йўналишдаги фаолликнинг пасайишига йўл қўймаслик бўйича кўрилаётган чораларни ижобий баҳолади.

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун муносиб шароитларни яратиш масаласига алоҳида тўхталишди.

1518
0