• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 2 сентября 2020

Эрталабки сменада 37 нафар абитуриент тестдан четлаштирилди

Улар орасида телефон, шпаргалкадан фойдаланганлар, бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлганлар бор.

1435
0
ЎзА

АОКАда ўтаётган брифингда тест синовларининг 1-куни 1-сменасидаги ҳолат бўйича ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълумот бериб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА мухбири.  

1-смена 59250 нафар абитуриент тест топшириши режалаштирилган эди. Шундан 55767 нафари иштирок этган. 3474 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тестга келмагани айтилди.

1 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати баланд бўлганлиги учун тестга киритилмаган ва далолатнома тузилган.

8 нафар абитуриент кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди. Хусусан, уларнинг 4 нафари телефон, 1 нафари шпаргалка, 2 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлган, 1 нафари ҳужжатни сохталаштиргани учун четлаштирилган.

Тест синовлари жараёнларида тартиб-қоидани бузганлиги учун 29 нафар абитуриент тестдан четлаштирилди. Жумладан, уларнинг 26 нафари телефон ва бошқа турли электрон воситалардан фойдалангани учун, 1 нафари шпаргалка, 1 нафари калькулятор ва 1 нафари сохта ҳужжат билан тестга киргани учун четлаштирилди.

1435
0