• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 2 сентября 2020

Академик лицейларда ҳам бугундан ўқиш бошланди

ОТМ сингари бугун, 2 сентябрдан расман ўқиш масофавий шаклда бошлангани маълум қилинди.

1348
0
tusspo.uz

Академик лицейларда ҳам ўқишлар онлайн олиб борилади. Бу ҳақда бугун, 2 сентябрь куни АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

Брифингда қайд этилишича, академик лицейларда фақат 1 ва 2-курс ўқувчилари таҳсил олади. 

Шунингдек, академик лицейларда, олий таълим муассасалари сингари бугун, 2 сентябрдан расман ўқиш масофавий шаклда бошланди. 

Вазирлик вакилининг маълум қилишича, академик лицейларда таълимни масофавий ёки анъанавий шаклда бошлаш бўйича ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилган ва натижалар таҳлил қилинган. 

Жорий йил 7-14 сентябрь кунлари академик лицейларнинг 1-курсига қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилиб, натижалари эълон қилиниши билан таълим анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттирилиши юзасидан қўшимча хабар берилади.

Аввалроқ, олий таълим муассасаларида 2 сентябрдан бошлаб 2020/2021 ўқув йили расман бошлангани маълум қилинганди.

1348
0