• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 25 августа 2020

Автобус билан тўқнашган юк машинаси ағдарилиб кетди, ҳалок бўлганлар бор

ЙТҲ оқибатида Isuzu ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этган.

1146
0
ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабарига кўра, 25 август куни соат 14:32да Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган «Термиз-Тошкент» автомобиль йўлининг 965-километрида ЙТҲ содир бўлган.

37 ёшли Zhong Tong Bus ҳайдовчиси М.Р. 41 ёшли Х.А. бошқарувидаги Isuzu русумли юк машинасининг чап ён томонига урилган.

Оқибатда Isuzu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган ва ағдарилиб тушган.

Натижада 41 ёшли Х.А. ва йўловчи 17 ёшли А.Н.лар оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1146
0