• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 22 августа 2020

«Тез ёрдам» ва Spark иштирокида ЙТҲ: жабрланганлар бор

Spark автомобили ҳайдовчисининг сўзларига кўра, «тез ёрдам» машинасининг махсус товуш ва ёруғлик сигналлари ёқилмаган бўлган.

1384
0
Тошкент шаҳар ИИББ

21 август куни тахминан соат 16.30 да Кичик халқа автомобиль йўлидаги Гулзор чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. «Тез ёрдам» автомобили ҳайдовчиси 53 ёшли Г.Б. светофорнинг тақиқловчи белгиси остида ҳаракатланиб, 40 ёшли Н.Н. бошқарувидаги Spark (давлат рақами 01 В 379 DB) русумли автомобилга тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида «тез ёрдам» машинаси ағдарилди, ҳайдовчиси бадан шикастлари билан шифохонага етказилди. Шунингдек «тез ёрдам» йўловчиси 29 ёшли ҳамшира Х.А.га ҳам бадан шикастлари етган.

Spark автомобили ҳайдовчисининг сўзларига кўра, «тез ёрдам» машинасининг махсус товуш ва ёруғлик сигналлари ёқилмаган бўлган. Текширув давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Тез ёрдам" машинасига йўл беришда қоида бузган ҳайдовчиларнинг жавобгарликка тортилмаслиги қонун билан белгилаб қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

1384
0